09:21 / 03.06.2017
9679

Эрондаги портлаш оқибатида 39 киши жароҳат олди

Фото: Twitter.com

Эроннинг Широз шаҳрида юз берган кучли портлашда жабрланганлар сони 39 нафарга етди, деб маълум қилди Форс вилояти тез ёрдам хизмати бошлиғи Муҳаммадризо Али Манеш.

Портлаш Широздаги савдо марказларидан бирида юз берган. Портлашдан кейин бу ерда ёнғин чиққан. Зарба тўлқинидан ён-атрофдаги дўконларнинг деразалари чиқиб кетган.

"Жароҳатланганлар сони 39 нафаргача етди, улардан 15 нафари шифохонага олиб кетилган. Барча жароҳатланганларнинг аҳволи барқарор. Портлаш сабаби ҳозирча номаълум", деб маълум қилган Али Манеш.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, гап теракт ҳақида эмас, газ портлаши ҳақида кетаяпти.

Top