14:03 / 04.06.2017
9001

Лондондаги теракт қурбонлари сони ортди

Фото: Reuters

Лондонда 3 июнь куни кечқурун содир этилган теракт қурбонлари сони 7 нафарни, жабрланганлар сони эса 48 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда шаҳар полицияси раҳбари Крессида Дик маълумотига асосланиб, The Guardian хабар берди.
 
Бундан аввалги хабарларда теракт қурбонлари сони 6 нафарлиги айтилганди.

Полиция раҳбари шаҳарда қуролли полициячилар сони оширилишини маълум қилган.

3 июнь куни Лондон кўпригида автофургон пиёдалар устига юргани ҳақидаги хабарлар маҳаллий вақт билан соат 22:08 (Тошкент вақти билан 4 июнь, якшанба куни 02:08) да келиб туша  бошлаган. Автомобиль ичидан чиққан 3 киши одамларга пичоқ билан ҳужум қилган, кейин улар яна фургонга миниб, Боро бозорига йўл олишган ва у ерда ҳам пичоқ билан одамларга ташланишган. Воқе жойига етиб келган полициячилар уларни отиб ўлдиришган.

Top