00:30 / 05.06.2017
10208

Кипрда тан олинмаган футбол терма жамоалари ўртасида Европа чемпионати бошланди

Кипрда тан олинмаган футбол терма жамоалари ўртасида Европа чемпионати бошланди. Бу мусобақа Мустақил футбол уюшмалари конфедерацияси (ConIFA) бошчилигида ўтмоқда.

Мусобақада 8 та жамоа иштирок этмоқда ва улар икки гуруҳга бўлинганлар:

А гуруҳи: Шимолий Кипр, Абхазия, Закарпатье, Жанубий Осетия;

В гуруҳи: Падания (Италиядаги туман), Элан Ванин (Буюк Британия, Мэн ороли), Фельвидек (Словакия), Секей ўлкаси (Руминия).

Мусобақа 4 июндан 11 июнгача давом этади. Ушбу форматдаги Европа чемпионати иккинчи маротаба ўтказилмоқда.

Top