17:42 / 06.06.2017
17137

4 июнь куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 4 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 2 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 2 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

2017 йилнинг 4 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3008 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 775 тасини қўпол турдаги, 5 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 4 июнь куни жами 1124 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 610 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 514 таси белгиланган меъёридан юқори тезликда ҳаракатланишни ташкил этади.

Top