12:24 / 07.06.2017
8852

Автоуловни тунамоқчи бўлган талончи қўлга олинди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида автомобиль ичидан катта миқдорда пулни ўмаришни ният қилган талончи қўлга олинди. 2017 йил 5 июнь куни тахминан соат 13:00ларда Бекзод Нурмаматович Пирназаров, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида Олмазор туманида фуқаро Ш.А.га  тегишли бўлган «Кобалт» автомашинасидан 764 минг сўм миқдордаги нақд пулларини олиб, ҳодиса жойидан пуллар билан яширинмоқчи бўлган вақтида автомашина эгаси томонидан кўриб қолиниб, далилий ашё билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилишича, Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми (ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Пирназаровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ИИББ юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этишларини сўраб қолади.

Top