11:56 / 07.06.2017
7807

Теҳроннинг бошқа қисмида яна бир отишма рўй берди

Эрон парламентидаги отишма билан бир вақтда Теҳроннинг бошқа қисмида ҳам ўт очилган.

Tasnim агентлиги хабарига кўра, имом Хомайни мақбарасида отишма бошланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор.

Бундан аввалроқ Эрон парламентига 3 киши бостириб, отишма бошлагани ва одамларни гаровга олгани ҳақида хабар берилганди. Парламент биносидаги отишма оқибатида икки киши жароҳатлангани маълум.

Top