07:38 / 08.06.2017
7867

Атамбоев Қозоғистонга сафар уюштирмоқда

Фото:kabar.kg

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 8-10 июнь кунлари амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахти Остонага келади. Бу ҳақда Атамбоев девонхонаси ахборот сиёсати бўлими маълум қилди.  

Атамбоев ташриф давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг навбатдаги йиғилишида ва "ЭКСПО-2017" кўргазмасининг тантанали очилиши маросимида иштирок этади.

Top