16:38 / 08.06.2017
6853

«Facebook» асосчиси инсониятдан қўрқиши туфайли барчага пул тўланиши тарафдори

Ғарбнинг етакчи нашрлари — Forbes, The Huffington Post, Bloomberg ва бошқалар шу кунларда базавий даромад, дея аталаётган тушунча ғоясини фаол муҳокама қилишмоқда. Базавий даромад деганда давлат томонидан ҳар бир фуқарога тўланиши кафолатланган сумма тушунилади. Ушбу ибора ва ғоянинг кескин оммалашувига сабаб мультимиллиардер ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг ўзининг Ҳарвард университетидаги чиқишида бу ғояни қўллаб-қувватлагани бўлди. 

Баёнот Цукербергнинг президентлик амбицияси ҳақидаги миш-мишлар кучаяётгани фонида рўй бергани ва йил бошидан буён шартсиз базавий даромад — ШБДни татбиқ этиш бўйича тажриба икки давлат (Канада ва Финландия)да жорий этилгани ҳисобга олинса, Силикон водийсида жуда машҳур бўлган бу ғоя келгусидаги жамият тузилишининг ўзига хос дастурамали эмасмикан, деган саволни ОАВ муҳокама этмоқда. 

...Нима дейиш мумкин? Ўз-ўзидан шартсиз базавий даромад ғояси жуда кўҳна ҳисобланади. Илк бор у бир неча йил муқаддам нашр этилган (1939 йилда ноширлар романни ишонарсиз деб, чоп этишмайди) Ҳайлайннинг «Биз, тирикларга» фантастик романида кўзга ташланган. Натижада, Ҳайлайн ўзининг чоп этилмаган илк романини турли ғояларга бўлиб, кейинги ижодида фойдаланиб келган.

Бу ғоя баён қилинган илк қисса эса 60-йиллар ўрталарида чоп этилган ва бошқа муаллифга тегишли бўлган, афтидан, бу ғоя азалдан бир кишидан иккинчисига кўчиб юрадиган дайди ғоя бўлган.

Табиийки, ШБДни жорий этиш бўйича яқинда Швейцарияда муваффақиятсиз якунланган референдум ташкилотчилари ҳам, Финландия ва Канададаги базавий даромадлар билан боғлиқ ҳозирги ижтимоий тажриба ташкилотчилари ҳам, ўз-ўзидан Цукерберг ҳам бу ғоянинг ихтирочилари ҳисобланмайди.

Ёдингизда бўлса, Швейцария референдумида бу ғояга қарши шунчаки қарши овоз берилмади, қарши овоз берганлар улуши жуда катта бўлди. Нега? Чунки ШБД ғояси — жамиятни бошқараётганлардан воз кечиш, демакки, ўзининг барча бурч ва мажбуриятларидан воз кечиш ғояси демакдир.

Моҳиятан, шартсиз базавий даромад жамият ишсизликка қарши ортиқ курашмаслигини, янги иш ўринлари яратишга уринмаслигини, шунчаки инсонларни ҳаётдан итқитиб ташлаб, уларнинг очидан ўлиб қолмаслиги учун пул ажратилиб турилишини билдиради. Яшаши эмас, айнан очидан ўлиб қолмаслиги учун, чунки ҳар бир инсон учун ҳаётнинг мазмуни, аввало, қизғин фаолиятда, боз устига, жамият ҳам ҳар бир инсоннинг имкониятларини сўраб олиши ва жавоб бериши керак. Айнан керак, чунки жамиятда моҳиятан инсонлардан бўлак ресурснинг ўзи йўқ. Боз устига, бу ресурслар ўта камёб. Инсонлардан бошқа нарсани яратиш ёки харид қилиш мумкин.

Хуллас, ана шундай шароитларда шартсиз базавий даромаднинг жорий этилиши, уни қандай деб аташмасин, қандай кўринишда тортиқ этишмасин (чунки масалан, «манфий даромад солиғи», деб ҳам аташмоқда) — ҳар доим битта нарсани билдиради: умуман олганда жамият ўзининг айрим кучлари ва имкониятларидан маҳрум бўлади, ўз ресурсларининг бир қисмидан фойдаланмай қўяди. Шу сабабли бу ғояни илгари сураётганлар, умуман олганда, жамиятнинг кучсизланишига эришишни исташмоқда.

Ҳайлайннинг юқорида тилга олинган 1939 йилги романида инсонларга жамият томонидан шу базавий даромад берилиши уларга шунчаки ўз қизиқишлари доирасида фаол ҳаракат қилиш учун халақит бермасди. Бироқ, олтмишинчи йиллар қиссасида ўз фуқароларига «манфий даромад солиғи» тақдим этган жамият юмшоқроқ қилиб айтиладиган бўлса, унчалик фаровон эмасдек тасвирланган. Бош қаҳрамон ҳам ўзининг ўрнини ўта зиёнли деб ҳисоблаган ва ҳикоя давомида доимий иш ўрнига эга бўлиш учун қўлидан келган барча уринишни қилган ва жамиятнинг бошқа аъзоларига ўхшаб, меъёрдаги даромад солиғи тўлашга интилган.

Марк Цукербергдан ўта муваффақиятли инсонларнинг ШБДга қизиқиб қолганлиги ортида нима турган бўлиши мумкин?

РИА Новости эксперти Анатолий Вассерманнинг фикрича, Цукербергнинг яқиндаги чиқишлари кучлари талаб этилмаган кўплаб инсонлардан келадиган хавфни англамаган бўлса ҳам, уни сезиб турганлигини кўрсатади. Инсон табиатан ўта фаол, шу сабабли агар унга фойдали ҳаракат қилиш имкони берилмаса, у зиёнга ишлай бошлайди. Баъзан ўзи учун, баъзан атрофидагилар учун.

Эҳтимол, Цукерберг жаҳондаги оммавий ишсизлик даражаси портловчи вазиятни яратганини аллақачон тушуниб етгандир, лекин бу портлашдан қандай қилиб қутилиш мумкинлигини ҳозирча тушунмаган кўринади. 

Қайд этиш лозимки, дунёнинг ривожланган давлатларидаги энг бой одамлар бутун дунё бўйлаб турли бошпана, таъқибдан сақланадиган жойлар харид қилишга қизиқишаётгани ҳақида ОАВда хабарлар чиқиб турибди.

Бу бошпаналар бир неча йил муқобил тарзда умр кечириш мумкин бўлган бункерлардан иборатдир. Яъни, инсонлар воқеаларнинг ҳалокатли тус олишини сезишмоқда, бўлажак портлашнинг олдини олишни ёки умуман, уни бартараф этиш мумкин-мумкинмаслигини билишмаяпти.

Дарвоқе, бу ҳолатда бункерлар мутлақо бемаъни ечимдир, чунки эртами-кечми, унинг ичидаги келгусидаги ҳаёт учун зарур бўлган нарсалар тугайди.

Бункер — ақлли мулоҳаза билан йўғрилмаган қўрқув инъикоси ҳисобланади. Цукербергнинг таклифини ҳам мана шу рукнга қўшиб қўйиш керак. Яъни уникида ҳам миллиардлари ва бахтли ҳаёти учун қўрқув туфайли юзага келган, соғлом фикрдан мосуво.

Top