14:41 / 09.06.2017
83525

Андижон шаҳрида йирик ёнғин юз берди (фото, видео)

Андижон шаҳрида катта ёнғин юз берди. Бу ҳақда Кун.uz'нинг Андижондаги мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, шаҳарнинг Миллий тикланиш кўчасида жойлашган "Меҳригиё медикал" МЧЖга қарашли уч қаватли бино ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида бинонинг том қисми ва ички жиҳозлари ёниб кетган. Андижон шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизматига тегишли машиналар тез фурсатда етиб келиб, ёнғинни баратараф қилишган. 

Бино атрофидаги қўшни иншоотлар сақлаб қолинган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари тегишли мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Top