09:20 / 09.06.2017
6761

Буюк Британия бош вазири парламентга қайта сайланди

Фото: EPA

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй навбатдан ташқари сайловлар якуни бўйича парламентга қайта сайланди.

Лейбористлар 204 мандатни қўлга киритган бўлса, консерваторлар – 194 ўринга эга. Мустақил номзодлар 20 ўринни олишди, Шотландия миллий партияси - 29, Либерал-Демократик партия - 9.

Ягона ўтказилган exit poll маълумотларига кўра, консерваторлар 650 ўриндан 314 тасини қўлга киритиб, сайловларда етакчилик қилмоқда, бироқ якуний натижага 12 ўрин етишмаяпти. Лейбористлар партияси 266 ўринни олган, учинчи ўринда – 34 мандатга эга Шотландия миллий партияси. Либерал-демократик партия 14 ўринни қўлга киритди, энг ўнг партия – мустақиллик Партияси эса – парламентда биронта ўринни олмади. Қолган партиялар 22 мандатдан олишди.

Top