16:25 / 09.06.2017
5968

Тожикистон: ШҲТ наркотик моддаларга қарши марказини ташкил этиш керак

Фото: Today.kz

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ШҲТ саммити доирасидаги кенгайтирилган таркиб йиғилиши давомида ташкилотнинг наркотик моддаларга қарши марказини ташкил этиш лозимлиги ҳақида эслатиб ўтди, деб хабар бермоқда Today.kz. 

"ШҲТ доирасида ташкилотнинг минтақавий террорчиликка қарши тузилмаси фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларига тегишли эътибор қаратиш лозим. Терроризм ва уюшган жиноятчилик билан умумий курашнинг муҳим қисми гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасининг олдини олишдир. ШҲТ доирасида бизнинг наркотик моддалар контрабандаси билан биргаликдаги курашимизни мувофиқлаштириш бўйича механизмни яратиш жуда долзарб эканини яна бир карра таъкидлаб ўтмоқчиман. Аввал Тожикистон томонидан ШҲТ наркотик моддаларга қарши марказини яратиш бўйича билдирилган ташаббусни қўллаб-қувватлашни таклиф қиламиз", - дея маълум қилди Имомали Раҳмон.

Тожикистон раҳбарининг қайд этишича, иқтисодий ўзаро ҳаракатларни янада кенгайтириш, жумладан, минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш анча самарали молиявий ҳамроҳликни талаб қилади.

Top