14:10 / 09.06.2017
13329

Юридик хизмат ходимларига навбатдаги махсус унвон-мартаба даражалари берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь кунги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Адлия вазирининг 2017 йил 7 июнь кунги буйруғи билан Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг айрим туман ҳокимликлари юридик хизмат ходимларига белгиланган мартаба даражалари берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Жумладан, ушбу буйруқлар билан Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Булунғур, Қўшработ, Пастдарғом, Жомбой, Нарпай, Оқдарё туман ҳамда Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Сурхондарё вилоят Қумқўрғон, Термиз, Бойсун туманлари ва Термиз шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳри Сергели, Шайхонтоҳур, Бектемир ва Юнусобод туман ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари махсус унвон-мартаба даражаларига эга бўлишди.

Top