19:29 / 10.06.2017
26648

«Барселона» либосини кийсанг — қамаласан! Саудия кескин қарор чиқарди

Саудия Арабистони ҳукумат Қатар компанияси билан техник ҳомийлик бўйича шартнома имзолаган «Барселона» клуби либосини мамлакатда кийиб юришни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда RT нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, эндиликда Саудияда каталонияликлар клуби либосини кийган кишига 135 минг евро жарима миқдорида солинади ва 15 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудия Арабистони Қатарнинг террорчилик гуруҳларига ёрдам беришда ва молиявий қўллаб-қувватлашда айблаб, улар билан барча дипломатик алоқаларни узганди.

Мавзу
Форс кўрфази инқирози
Форс кўрфазида жиддий сиёсий инқироз юзага келди. Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн, БАА, Яман, Ливия ва Мальдив бошқа бир араб давлати Қатар билан дипломатик алоқаларни узди. Бунга Қатар Эронни ва терроризмни қўллагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Барчаси
Top