19:36 / 10.06.2017
20780

БМТ Бош котиби Орол денгизининг ҳозирги ҳудудини кўриб чиқди

БМТ Бош котиби Нукусдан Мўйноқ томон вертолетда парвоз қилди ва Орол денгизининг хозирги ҳудудини кўриб чиқди. Бу ҳақда "Facebook"даги "Un Uzbekistan" саҳифасида хабар берилди.

Шуни айтиб ўтиш керакки, БМТ Орол денгизи муаммосига катта аҳамият бермоқда. БМТ Тараққиёт дастури, ЮНЕСКО, ЮНФПА, БМТ Кўнгиллилари дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари томонидан амалга оширилаётган БМТ Қўшма дастури Орол денгизи инқирози натижасида зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлашга, муваффақиятли лойиҳаларни кўпайтириш, миллий даражада инсон хавфсизлиги концепцияси доирасини кенгайтириш ва донорларнинг мувофиқлаштирилган ҳаракати учун янги молиявий механизм яратишга қаратилган. 

Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нукус шаҳрига келгани ҳақида хабар бергандик. 

Top