22:06 / 10.06.2017
12156

Москва вилоятида эркак уйи деразасидан одамларни ўққа тутди

Фото: РИА Новости

Москва вилоятининг Рамено туманидаги Кратово қишлоғида яшовчи эркак уйида қамалиб олиб, деразадан туриб одамларга ўқ узган. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.  

Воқеа жойига етиб келган Росгвардия жангчилари уйни штурм қилишган.

Москва вилояти тергов бошқармаси бошлиғининг катта ёрдамчиси Елена Фокинанинг маълум қилишича, отишма оқибатида уч киши яраланган, уларнинг барчаси уй ёнидан ўтиб кетаётган тасодифий одамлар бўлганлар. Улардан икки нафари туман марказий шифохонасига, яна бир эркак Жуковскийдаги шифохонага юборилган.  

Полицияда маълум қилинишича, уй ҳовлисида ўлик ҳолда бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган икки одам бўлган. 

Маълум қилинишича, гумонланувчи 1967 йилда туғилган бўлиб, ов қуролидан ўқ узган. Воқеанинг бошқа тафсилотлари ўрнатилмоқда.

Top