18:28 / 10.06.2017
6421

Сергелида гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаш аниқланди

2017 йилнинг 7 июнь куни тахминан соат 23:15 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида, Сергели тумани ҳудудида, фуқаро Ильгиз Харисович Хайрутдинов ёнида оғирлиги 41,64 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Top