15:00 / 11.06.2017
58700

Яна видеоблогер Алишер Усмонов ҳақида...

Бу сафар ижтимоий тармоқлардаги жуда машҳур аккаунтлар эгаларидан миллиардер Алишер Усмонов ва Навальний ўртасидаги баҳс борасида ўз нуқтаи назарлари билан бўлишиш сўралди. Уларнинг Instagram'даги аккаунтининг ўзидаёқ умумий ҳисобда 5,9 миллион фолловери бор. 

Продюсер ва ишбилармон Яна Рудковская бу сўнгги вақтларда энг катта муҳокамага сабаб бўлаётган мавзу деган фикр билдирди. "Алишер Бурҳонович тез орада рус миллий қаҳрамонига айланади. Мен Навальний томонда эмасман. Мен таниган одамларнинг аксарияти Алишер Бурҳонович тарафдори. Унга бировдан ҳеч нарса керак эмас. Унинг ўзи бошқаларга иш бера олади".

"Биласизми, у ерда Алишер Усмонов ва Навальний ўртасида услубий баҳс кетмоқда. Унда Усмонов ҳужжатларга, Навальний эса янги технологияларга асосланмоқда. Бу жиҳатдан, албатта, Усмоновнинг позицияси бўшроқ. У қизиқроқ монтажчиларни ишга ёллаши ёки ўзи ҳеч бўлмаганда iMove дастурини ўзлаштириши керак", - дейди 2 миллиондан зиёд фолловерга эга Сергей Шнуров. 

Ника Белоцерковская: "Мен тажрибали блогер сифатида унга яхши гримёр, стилист олишни тавсия қилган бўлардим. Алексейни қаранг, нутқи ривожланган, кадрда ўзини қандай тутишни билади ва умуман блогер-қиз сифатида бошқа авлод вакиллари билан баҳсга киришмасликни маслаҳат қилган бўлардим. Бундан маъно йўқ". 

Аркадий Новиков (ресторатор): "Усмоновга ҳеч қандай маслаҳат керакмас. У жуда ақлли киши, нима дейишни яхши билади. Унинг бу борада жиддий режаси борлигини тушунаман. Эҳтимол, қандайдир стратегияси бордир. Агар унинг айтаётганлари рост бўлиб чиқса, мен бунга шубҳа ҳам қилмайман, зеро Алишер Бурҳонович ҳеч қачон алдамайди, у ютиб чиқади, албатта". 

W1 Partners ҳаммуассиси Ян Яновский бу баҳс унга жуда ёқаётгани ҳамда уни кузатиб бораётганини айтган. "Ҳозиргина цирк спектаклида бўлдим, у ерда "тфу сенга" сўзлари бор экан, бутун зал блогдаги баҳсни эслаб кула бошлади.

Uvenco раҳбари Борис Белоцерковский: "Бу Алишер Бурҳонович томонидан ташланган дадил қадам. У ҳар ҳолда нимадир қилишга ҳаракат қилди".

Андрей Малахов: "Аффтар жжот-2017"га уни эксперт сифатида таклиф қилсак бўлади, деб ўйлайман. У таклифимизни қабул қиладими ёки йўқ, вақт масаласи қандай эканини билмадиму, лекин биз унга таклифнома йўллаймиз".

Top