07:40 / 12.06.2017
7789

ЖЧ-2018 саралаши, G гуруҳи, Испания ва Италия ўз учрашувларида ғалаба қилди

ЖЧ-2018 саралаши доирасида Европада 6-тур учрашувлари давом эттирилди. G гуруҳидаги учрашувларда фаворит терма жамоалар ғолибликни расмийлаштиришди.

Испания Македония майдонига сафар қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида испанлар ярим ҳимоячиси Давид Сильва ҳисобни очди. 27-дақиқада Диего Коста меҳмонлар жамоасининг устунлигини оширди. Ўйиннинг 66-дақиқасида македонлар ҳимоячиси Стефан Ристовски ҳисобни қисқартирди.

Италия эса Лихтенштейнга қарши учрашувда йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Удинедаги «Фриули» стадионида кечган учрашувда 5:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг 35-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Лоренцо Инсинье техник маҳоратини намойиш этиб, тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлади. Иккинчи бўлим бошида Инсинье Андреа Белоттини дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқарди ва ҳужумчи дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

79-дақиқада Белотти ҳимоячилардан қочиб кетиб, Эдерни тўп билан таъминлади ва ҳисобдаги устунлик учтага ошди. 4 дақиқа ўтиб Федерико Бернадескининг оёғига қулай тушиб келган тўп дарвоза тўрига бориб тушди. Ўйин охирида Маноло Габбьядини қанотдан узатилган пасни дарвозанинг яқин бурчагига жойлади.

Албания эса Исроил майдонидан йирик ғалаба билан қайтди (3:0).

Бу натижалардан кейин гуруҳда Испания 16 очко билан пешқадам, испанлар Италиядан тўплар нисбатидаги устунлик эвазига олдинда. 3-4-ўринлардаги Исроил ва Албания 9тадан очко жамғарган, Македония 3 очко билан бешинчи, охирги ўриндаги Лихтенштейнда очко йўқ.

7-тур ўйинлари 2 сентябрь куни ўтказилади. Бу турда Испания Италия билан, Македония Исроил билан, Албания эса Лихтенштейн билан ўйнайди.

ЖЧ-2018 саралаши, Европа
6-тур

Македония – Испания 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 15 Сильва, 0:2 – 27 Диего Коста, 1:2 – 66 Ристовски.
Македония – Димитриевски, Ристовски, Мойсов (Тричковски, 85), Шиков, Алиоски, Спировски, Степанович (Элмаз, 46), Тошевски (Трайковски, 74), Ристевски, Несторовски, Пандев.
Испания – Де Хеа, Пике, Альба, Карвахаль, Рамос, Алькантара (Коке, 74), Бускетс, Сильва (Педро, 69), Иско, Иньеста (Сауль, 90), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Пандев (35), Мойсов (64), Сильва (67), Альба (71), Элмаз (78), Шиков (87), Ристевски (90).

Италия – Лихтенштейн 5:0 (1:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 35 Инсинье, 2:0 – 52 Белотти, 3:0 – 74 Эдер, 4:0 – 82 Бернардески, 5:0 – 90 Габбьядини.
Италия – Буффон, Кьеллини, Бардзальи, Дармиан, де Росси, Спинаццола, Кандрева (Бернардески, 60), Пеллегрини, Инсинье, Белотти (Габбьядини, 75), Иммобиле (Эдер, 67).
Лихтенштейн – Йеле, Малин, Геппель, Рехштайнер, Полверино (Квинтанс, 87), Бюхель, Губсер, Саланович (Брэндле, 60), Хаслер, Бургмайер (Вольфингер, 68), Фрик.
Огоҳлантириш: Полверино (44).

Исроил – Албания 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 22 Садику, 0:2 – 44 Садику, 0:3 – 71 Мемушай.
Исроил – Гореш, Даса, Таватха, Тиби, Цедек, Голаса (Шехтер, 53), Натхо, Захави, Коэн, Рафаелов (Веред, 57), Саар (Бенаюн, 67).
Албания – Стракоша, Гимсити, Хюсай, Маврай, Алийи, Роши (Лиля, 53), Кукели (Весели, 82), Хюка, Мемушай, Абраши, Садику (Цикалеши, 69).
Огоҳлантиришлар: Лиля (57).

Top