21:20 / 13.06.2017
7966

АҚШнинг Қатардаги элчиси ўз лавозимини тарк этмоқда

Фото: Reuters

АҚШнинг Қатардаги элчиси Дана Шелл Смит ўз лавозимини тарк этаётгани ҳақида маълум қилди. 

"Бу ойда мен АҚШнинг Қатардаги элчиси сифатидаги  фаолиятимни якунлайман. Бу ҳаётимнинг энг катта қисми бўлди ва мен бу ажойиб мамлакатни соғинаман", - деб ёзди у ўз Twitter'ида. 

Дипломат унинг бу қарори араб давлатининг атрофидаги муаммолар билан боғлиқ ёки йўқлигига тўхталмади. 

5 июнь куни Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Ливия, Мальдив ва Маврикий Республикалари Қатарни терроризм ва экстремизмни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик муносабатларни узиш ҳақида маълум қилишди. Кейинроқ уларнинг сафига Мавритания ва Комор ороллари қўшилди, Иордания ва Джибути эса Дипломатик ваколати даражасини пасайтирди. 

Top