19:15 / 13.06.2017
10716

Аргентина Мессисиз ўйинда 6та гол урди

Аргентина терма жамоаси Хорхе Сампаоли раҳбарлагидаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Аргентиналиклар Сингапурда маҳаллий терма жамоани 6:0 ҳисобида тор-мор этди. 

Биринчи бўлимда меҳмонлар иккита гол уришди. 25-дақиқада Федерико Фасио ҳисобни очди, 6 дақиқа ўтиб Хоакин Корреа устунликни оширди– 2:0. Танаффусдан кейин Аргентина ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 

60-дақиқада Алехандро Гомес, 74-дақиқада Леандро Передес ўз номларини таблога ёздиришди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Лукас Аларио ва Анхель Ди Мария бешинчи ва олтинчи голларни уришди. 

Ўтган ҳафтада Аргентина Неймарсиз Бразилияга қарши назорат ўйинида ғалаба қозонганди (1:0).

Қайд этиш керакки, Сингапурга қарши ўйинда аргентиналиклар етакчиси Лионель Месси иштирок этмади. Бунга яқин вақт ичида унинг никоҳ маросими бўлиб ўтиши сабаб сифатида кўрсатилди. Бу эса сингапурликларнинг норозиликларига сабаб бўлганди.

Ўртоқлик учрашуви
Сингапур – Аргентина 0:6 (0:2, 0:4)
Голлар: 0:1 – 25 Фасио, 0:2 – 31 Корреа, 0:3 – 60 Гомес, 0:4 – 74 Паредес, 0:5 – 90 Аларио, 0:6 – 90 Ди Мария.
Сингапур – Санни (Махбуд, 50), Беннетт, Бахарудин, Хамид (Рамли, 86), Абу Суджад, Арифин (Шафик, 85), Харун, Назари, Хамза (Сулайман, 67), Мохаммадкамал (Исхак, 65), Ахмад (Мустафич, 57).
Аргентина – Гусман, Биглия (Банега, 46), Маммана, Фасио, Ди Мария, Сальвио, Корреа (Аларио, 46), Лансини (Паредес, 60), Гомес (Фернандес, 70), Акунья, Дибала.

Месси тўй қиламан деб Аргентина терма жамоаси ўйинидан воз кечди

 

Top