09:24 / 13.06.2017
11813

Тошкентда жоме масжиди олдида босқинчилик қилган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 25 ёшли йигит шу туманда жойлашган “Олтинтепа” жоме масжиди олдида 20 ёшли М.М.га нисбатан куч ишлатиб, босқинчилик йўли билан 700000 сўм пули ва “Самсунг” уяли телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

М.М.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида зўравон Олтинтепа кўчасида яшовчи 1992 йилда туғилган В.Т. эканлиги аниқланиб, қўлга олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top