16:55 / 13.06.2017
30494

Ўзбекистон иқтисоди энг тез ривожланаётган мамлакатлар ўнлигида

Ўзбекистон дунёнинг иқтисоди энг тез ривожланаётган мамлакатлар ўнлигига киритилди. Бу ҳақида Жаҳон банкининг "Глобал иқтисодий ислоҳотлар" ҳисоботи асосида Жаҳон иқтисодий форумида маълум қилинди

Жаҳон банки прогнозларига кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиш прогнози 2017 йилда 7,6 фоизни ташкил қилди. Бу жорий йил якунларига кўра, 8,3 фоизли ўсишни қайд этган Эфиопиядан кейинги энг яхши кўрсаткичдир.

Иқтисодиёти тез ривожланаётган мамлакатлар ўнлигига Ўзбекистон ва Эфиопиядан ташқари, шунингдек Непал (3-ўрин, ЯИМ ўсиши - 7,5 фоиз), Ҳиндистон (4-ўрин, 7,2 фоиз), Танзания (5-ўрин, 7,2 фоиз), Джибути (6-ўрин, 7 фоиз), Лаос (7-ўрин, 7 фоиз), Камбоджа (8-ўрин, 6,9 фоиз), Мьянма (9-ўрин, 6,9 фоиз) ва Филиппин (10-ўрин, 6,9 фоиз) мамлакатлари киритилди.

Top