11:58 / 14.06.2017
16596

Аэропортлар солаётган энг жиддий хавф аниқланди

Фото: Reuters

Грециялик, нидерландиялик ва британиялик олимлар аэропортларга яқин ерда яшовчи кишилар қандай муаммоларга дуч келиши мумкинлигини аниқлашди. Бу борадаги тадқиқот натижалари Occupational & Environmental Medicine журналида эълон қилинган.

Самолётлар двигателлари томонидан кечки вақтда узоқ вақт давомида шовқиннинг келиб чиқиши, қон босимининг кўтарилиши ва инсультга олиб келиши мумкин.

Олимлар бундай хулосаларга Афина (Греция) халқаро аэропорти яқинида истиқомат қилувчи 420 нафар кишини кузатиб келишган. Ушбу аэропортда ҳар куни 600 га яқин самолёт қўнади ва парвоз қилади. Шунингдек, олимлар Европадаги бошқа бешта йирик аэропортни ҳам таҳлил қилишди.

Тадқиқот иштирокчиларининг тахминан 49 фоизи сутканинг кундузги вақтида (соат 07:00 дан 23:00 гача) ўзида 55 децибелдан юқори бўлган товуш таъсирини сезишган, кечки пайт эса иштирокчиларнинг тўртдан бир қисми 45 децибеллик товуш таъсирини ҳис этишди.

Тадқиқот ўтказилган 2004-2013 йиллар давомида 71 кишида юрак аритмияси аниқланди, 18 иштирокчида юрак хуружи рўй берган. Мутахассисларнинг фикрича, товуш баландлигини ҳар 10 децибелга ошириш юрак-қон томир касалликлари пайдо бўлиш эҳтимолини икки баробарга оширади.

Top