13:35 / 14.06.2017
28462

Халқ таълими вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 12 июндаги қарорига кўра, Турғунов Собитхон Тошпўлатович Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилган.

Турғунов 2017 йил февраль ойидан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Top