14:26 / 14.06.2017
18418

Лондондаги турар жой биноси ёниб кетиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган (фотожамланма)

Лондон шаҳри ўт ўчириш хизмати шаҳарнинг шарқий қисмидаги 27 қаватли турар-жой биносида ёнғин рўй бериши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

«Афсус билан маълум қиламанки, қурбонлар бор», — деган хизмати комиссари Дэни Коттон.

Ҳозирча қурбонларнинг аниқ сони маълум эмас. Айни вақтда ҳудудда ўт ўчирувчилар (200 нафар атрофида) ишлашда давом этмоқда.

Ҳодиса оқибатида жабрланган 50 киши шифохоналарда қолмоқда.

14 июнга ўтар кечаси Grenfell Tower биносида йирик ёнғин чиқди ва тезда бошқа биноларга тарқалди. 

Top