15:03 / 16.06.2017
7189

Бухорода ҳафта давомида 94 та жиноятлар содир этилди

2017 йилнинг 8-14 июнь кунлари - ҳафта давомида Бухоро вилояти ҳудудида жами 94 та, шундан, Бухоро шаҳрида 31 та, Ғиждувон туманида 15 та, Ромитанда 8 та, Шофиркон ва Қоракўл туманларида 7 тадан, Когон ва Бухоро туманларида 5 тадан, Олот, Қоровулбозор туманлари ва Транспорт ИИБда 3 тадан, Вобкент, Пешкў ва Жондор туманларида 2 тадан ҳамда Когон шаҳрида жиноят қайд этилди. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.

Ушбу жиноятларнинг 86 таси “иссиқ изи”дан фош этилиб, жиноятларнинг очилиши 91,4 фоизни ташкил қилди. Айтиш жоизки, 94 та жиноятларнинг 10 таси ички ишлар идораларининг шахсий ташаббусига кўра аниқланган жиноятлардир. Хусусан, булар 1 та одам савдоси, 1 та қўшмачилик, 1 та гиёҳвандлик ва 7 та тақиқланган экинларни парваришлаш билан боғлиқ жиноятларидир.

Ҳафта давомида содир этилган жиноятларнинг 1 таси талончилик, 1 таси безорилик, 1 таси товламачилик, 1 таси номусга тегиш, 1 таси транспорт воситасини олиб қочиш, 27 таси ўғрилик, 14 таси фирибгарлик, 9 таси тан жароҳати етказиш билан боғлиқ ҳамда 39 таси бошқа турдаги жиноятлардир.

Шунингдек, ҳафта давомида вилоят бўйича 3 нафар қидирувда юрган жиноятчилар ушланиб, жазонинг муқаррарлиги таъминланган бўлса, тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида 1 нафар бедарак йўқолган шахснинг манзили аниқланиб, яқинлари қарамоғига қайтарилди. 

Top