18:51 / 16.06.2017
16088

Тошкентда фуқарони 30 минг долларга чув туширган фирибгар ушланди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган С.С ўзига тегишли хонадонни  шу туманда истиқомат қилувчи 1977 йилда туғилган  А.А.га 30.000 АҚШ долларига сотиб, алдов йўли билан ишончига кириб, пулларни олдиндан олиб, кейинчалик берган ваъдасидан тонган. Уйни А.А.нинг номига расмийлаштирмасдан пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Фирибгар С.С ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноятни содир этиш сабабларини ўрганиш юзасидан тергов ҳаркатлари давом эттирилмоқда.

Top