09:42 / 17.06.2017
10145

20 ёшли ҳайдовчи пиёданинг умрига зомин бўлди

2017 йил 15 июнь куни соат 03:35 ларда, Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани ҳудудида, номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан пиёда Янгиариқ туманида яшаган, 1986 йилда туғилган Б.Х.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ.

Натижада пиёда Б.Х. воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини, ҳайдовчи Янгиариқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Қ.Ж. “Ласфера ширинликлари” МЧЖга тегишли «КОБАЛЬТ» русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, шу куни ушланган.

Top