23:31 / 18.06.2017
5637

Кувайтда Эрон фойдасига жосуслик қилган судланувчига чиқарилган ўлим жазоси бекор қилинди

Фото: AFP 2017 / Yasser Al-Zayyat

Кувайт кассация суди 2016 йил Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топилган эркакка чиқарилган ўлим жазосини бекор қилди. Ўлим жазоси умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилди, деб хабар бермоқда KUNA миллий ахборот агентлиги. 

Номи маълум қилинмаган судланувчи 2016 йилда иштирокчилари Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" шиалар ҳаракати фойдасига жосуслик қилганликда ҳамда мамлакат хавфсизлигига хавф солувчи ҳаракатларни тайёрлашда айбдор деб топилган "Ал-Абдали" бўлимига кирган.       

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, бу иш бўйича судланган яна бир айбланувчига умрбод қамоқ жазоси 15 йилгача қисқартирилган. Бироқ аввал оқланган 15 киши кассацион суд қарори билан 10 йиллик қамоқ жазосидан олган.  

Top