17:17 / 19.06.2017
5584

17 июнь куни Тошкентда 5 та ЙТҲ юз берди, 6 киши жароҳатланди

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 17 июнь куни, Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 17 июнь куни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2451 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 625 тасини қўпол турдаги, 12 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

2017 йилнинг 17 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1093 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 575 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 518 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этган.

Top