10:47 / 19.06.2017
29138

“AKFA” компаниясидан яна бир янгилик

“AKFA” компанияси малакали номзодларни танлаш ва ишга қабул қилиш ҳамда ходимларининг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида “AkfaPro” нодавлат таълим муассасасини таъсис қилди.

Таълим муассасасида тингловчилар бизнес менежменти йўналишидаги бир неча мутахассисликлар бўйича касбга тайёргарлик ва қайта тайёргарликдан ўтадилар, малакасини оширадилар. Ўқув марказини муваффақиятли тугатган тингловчиларга диплом ва сертификатлар берилади, номзодлар компаниянинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида очилган ва янги очилаётган ваколатхоналарида иш билан таъминланади. Малакали кадрларнинг самарали меҳнатлари орқали, компанияда “AKFA” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган қурилиш моллари (радиаторлар, композит панеллар, алюмин ва ПВХ профиллари ва фурнитуралари), кенг ҳажмдаги “ARTEL” маиший техника буюмлари ҳамда янги “AKFA FOOD LINE” озиқ-овқат маҳсулотларини вилоятларга  етказиб бериш масалалари ҳал этилади.

Таълим муассасасининг  узоқ муддатли – 1 йиллик, 6 ойлик ҳамда қисқа муддатли  – 3 ойлик ва 1 ойлик ўқув дастурлари ишлаб чиқилган.

Айни вақтда марказ ходимлари мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасида 1 йиллик “Минтақавий бошқарув” курсига бакалавр дипломига эга номзодлар  учун танлов ўтказмоқдалар.

Танлов қуйидаги босқичлардан иборат:

  1. Номзодлар маълумотномаларини (объективка) интернет орқали info@akfapro.uz, info@nextstep.uz электрон манзилга юбориш.
  2. Олий маълумотли, муайян иш тажрибасига эга бўлган шахслар маркетинг, иқтисодиётни ривожлантириш ва келажакдаги режалари тўғрисида ўзбек ёки рус тилида иншо ёзиш.
  3. Таълим муассасаси вакиллари томонидан 1 ва 2-босқичлардан ўтган номзодлар билан ўзбек ёки рус тилида суҳбат ўтказиш.

Танловдан ўтган энг сара номзодлар ўқишга қабул қилинадилар. 

Тингловчилар Тошкентда ўқиш мобайнида Компания заводларида амалиёт ўтайдилар, ётоқхона, стипендия, 3 маҳал иссиқ овқат ва махсус Таълим муассасаси учун тикилган форма билан таъминланадилар.

Таълим муассасасида малакали профессор-ўқитувчилар тингловчиларга - маънавият-маърифат, тизимли таҳлил, иқтисодиёт, бошқарув психологияси, қарорлар қабул қилиш, маркетинг, логистика, инглиз тили ва бошқа фанлардан билим берадилар ҳамда уларда амалий кўникмаларни шакллантирадилар. Хориж ўқув марказларидан ҳам етакчи экспертларни чақириш режалаштирилмоқда.

“AKFA” компанияси билан меҳнат фаолиятини боғламоқчи бўлган, ўз устида доимий изланишда бўлган, Компания ривожига ўз хиссасини қўшишга тайёр бўлганларни Таълим муассасасига таклиф қиламиз.

“Akfa Pro” нодавлат таълим муассасаси ҳақида кўпроқ маълумот олишни истаганлар +998 71 203 7007 телефонига, www.akfapro.uz, www.nextstep.uz сайтига ҳамда “AKFA” компаниясининг дилерларига мурожаат қилишлари ва ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top