11:07 / 20.06.2017
13898

Жанубий Корея президенти америкалик талаба ўлими туфайли КХДРга айблов билан чиқди

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин америкалик талаба Отто Вормбиернинг ўлими муносабати билан Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари поймол этилишидан афсусда эканини билдирди. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти маъмурияти вакили Пак Су Хён маълум қилган.

«Рёнхап»нинг хабар қилишича, президент «Вормбиер вафот этгани ҳақидаги хабарни эшитиб, қайғуга чўмган», шунингдек, америкалик талаба оиласига ўз ҳамдардлигини изҳор этган.

Аввалроқ 17 ой давомида Шимолий Корея турмасида маҳбусликда ушланган 22 ёшли америкалик талаба Отто Вомбиер озод қилингандан бир неча кун ўтиб шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Top