09:34 / 21.06.2017
53512

Azim Zomin Shifo – саломатлиги ҳақида қайғураётган инсонларни ўз бағрига чорламоқда

Халқимизда ўз ўрнида, билиб айтилган бир нақл бор – “Саломатлик – туман бойлик”. Ҳақиқатан ҳам инсоннинг саломатлиги яхши бўлмаса, унинг ҳаёти ҳам чиройли кечмайди. Қўли ҳеч бир ишга бормай, доим тушкун кайфиятда юради. Бу эса, ўз навбатида, ён-атрофдаги яқин кишиларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун саломатлигимиздан доим хабардор бўлиб туришимиз олдимизда турган энг катта бурчларимиздан биридир. 

Хўш, киши ўз саломатлигидан қандай хабардор бўлиб туради? Албатта, бирор ери оғриб қолиши билан эмас. Соғломлаштириш ва дам олиш масканлари унга бу ишда ёрдам беради. Янги очилган Azim Zomin Shifo МЧЖ томонидан таклиф этилаётган тиббий хизматлар ва соғломлаштириш хизматлари ўз саломатлиги борасида қайғураётган ҳар бир инсонга бу ишда кўмаклашади.

Хўш, ушбу маскан қайси яхши жиҳатлари билан ажралиб туради, у ернинг афзалликлари нимада? Жиззах вилояти, Зомин туманида жойлашган Azim Zomin Shifo МЧЖ соғломлаштириш ва дам олиш масканида барча қулайликлар мавжуд бўлиб, икки ўринли хоналар, оилавий дам олиш учун коттежлар бу ерга ташриф буюрувчилар учун махсус тайёрланган. Бундан ташқари, даволаш диагностика бўлими замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, малакали мутахассислар томонидан тиббий хизмат кўрсатилади. 

Фаолияти эндигина йўлга қўйилган ушбу масканда, бундан ташқари, ультратовуш текширувлар, ЭКГ, ЭХО доплерография, кенг тармоқли клиник биокимёвий ИФА текширувлар, даволаш тасхишлаш хизматлари йўлга қўйилган. Юқори малакали кардиолог, невропатолог, уролог, гинеколог, стоматолог шифокорлар томонидан амбулатор ва стационар шароитда даволаш ишлари олиб борилади. Ушбу мутахассисларнинг профессионаллиги келажакда бу ерга ташриф буюрувчи ҳар бир кишининг кўнглидан жой топа билиши табиий.

Яна шуни айтиш мумкин-ки, юқори ва паст частотали токлар билан даволаш, умуртқа поғонасини компьютерли тортиш, сув муолажалари, Кедр бочкаси, балчиқ ва парафин озокерит билан даволаш, терренкур даволаш, жисмоний тарбия, бассейн, гиёҳли фитодамламалар ва парҳез овқатланишларнинг йўлга қўйилгани масканнинг доврўғини бутун республика бўйлаб тарқалишига сабабчи бўлган омиллардир.

Янги очилганига қарамай, одамлар тилига тушган масканга ташриф буюриб, ўз саломатлигини яхшилаш, бу орқали нафақат ўзининг, балки яқин кишиларнинг ҳам кайфиятини кўтаришга сабабчи бўлмоқчилар учун ушбу маскан жойлашган манзил: Жиззах вилояти, Зомин тумани, Қўриқ қишлоғи. 

Мурожат учун телефон: +998943417547 +998943427547 
Instagram: @azimzominshifo_official

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top