23:28 / 21.06.2017
9772

"Оскар" мукофотининг уч карра совриндори кинодан кетишга қарор қилди

Фото: Jason Merritt / Getty Images

Машҳур британиялик актёр, "Оскар" мукофотининг уч карра совриндори Дэниел Дэй-Льюис актёрлик фаолиятини якунлашини эълон қилди. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.

"Бу шахсий қарор, у ҳам, унинг вакиллари ҳам бунга бошқа изоҳ бермайдилар", деб айтган актёр вакили Лесли Дарт.

Актёрнинг бундай қарор қабул қилиши сабаблари маълум қилинмаган.

Дэй-Льюис "Нью-Йорк бандалари", "Мавжудликнинг чидаб бўлмас енгиллиги" каби фильмларда суратга тушган. Актёр "Менинг чап оёғим", "Линкольн" ва "Нефть" фильмларидаги роллари учун "Энг яхши эркак актёр" йўналишида 3 марта "Оскар"га сазовор бўлган. 

Бундан ташқари, актёр 2 марта "Олтин глобус" ва 4 марта BAFTA мукофотлари совриндори бўлган.

Top