14:13 / 22.06.2017
18942

Россия мудофаа вазири самолётига яқинлашмоқчи бўлган қирувчилар Польшага тегишли бўлган

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг самолётига чоршанба, 21 июнь куни Болтиқ денгизи устида Польша қирувчилари яқинлашишга уринган. Бу ҳақда RMF 24 хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Польшанинг F-16 қирувчилари Болтиқ денгизи узра парвоз қилаётганда учта нишонни пайқашган - Ту-154 ва иккита Су-27. Польша мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Шойгу самолётига ҳамроҳлик қилиш НАТО жараёнларига мувофиқ амалга оширилган.

НАТО қирувчисининг Шойгу самолётига яқинлашиши видеоси эълон қилинди

Кейинчалик Польша қуролли кучлари тезкор қўмондонлиги Россия самолётларини тутишда Польша қирувчилари иштирок этганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Top