12:46 / 23.06.2017
107618

Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 

Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхатини эълон қилди.

22 июнь куни соат 10:20 да Самара—Чимкент трассасининг 946-километрида, Қорабутоқ посёлкасидан 20 километр узоқда икки қаватли Mercedes автобуси ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида 9 киши ҳалок бўлди (Ўзбекистон фуқаролари), 18 киши касалхонага етказилди (17 нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир нафар Қозоғистон фуқароси). 25 кишига ҳодиса жойида ёрдам кўрсатилди

Жабрланувчилар Актўбе вилояти, Айтекебийск тумани ҳудудидаги «Комсомол» посёлкасидаги шифохонага жойлаштирилган.

ТИВ сайтида Қозоғистонда 22 июнь куни рўй берган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар рўйхати келтирилган. Қурбонларнинг 7 нафари Фарғона водийсидан, бир нафари Сурхондарё, бир нафари Жиззах вилоятида истиқомат қилган. Уларнинг ёши энг каттаси 36 ёшда, энг кичиги эса 26 ёшда бўлган.

1. Тоштемир Жумаев Аҳмадович: Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани, «Бандихон» қишлоқ фуқаролар йиғини, Қизилқалоқ кўчаси (24.07.1988).
2. Музаффар Эргашев Абубакирович: Жиззах вилояти Зарбдор тумани (22.04.1991)
3. Ўлмасбек Қаҳҳоров Бўронбоевич: Андижон вил., Марҳамат туман, «Кўтарма» қишлоқ фуқаролар йиғини, Кичик кўтарма кўчаси (17.03.1982).
4. Шоҳрухбек Алиев Шавкат ўғли: Андижон вил., Бўз тумани, «Ховос» қишлоқ фуқаролар йиғини, Заврок кўчаси (22.11.1990).
5. Абдурасулхон Мўминов Парпиевич: Наманган вил., Янгиқўрғон тумани, «Зарбдор» ҚФЙ (12.10.1984). 
6. Анваржон Холбоев Акрамжонович: Фарғона вил., Ёзёвон туман, «Қатортол» ҚФЙ, Пинаж кўчаси (30.08.1988).
7. Қудратали Турсунов Рустамалиевич: Наманган вил., Чуст туман, «Шўркент» ҚФЙ, (20.06.1981).
8. Иқболжон Қурбонов Илҳомжонович: Фарғона вил., Риштон туман, «Меҳнатобод» ҚФЙ (13.05.1987).
9. Зоҳиджон Қодиров Зоирович: Фарғона вил., Бешариқ туман, «Яккатут» ҚФЙ (15.04.1982).

ЙТҲ оқибатида жабрланиб, шифохонага ётқизилган ўзбекистонликлар рўйхати:
1. Исломжан Холматов Одимович                      30.05.1981
2. Исмоил Тоғаев Абдуллаевич                           01.03.1980
3. Ғуломжан Носиров Абдужаббарович              25.09.1980
4. Шермонат Хўжаев Хурмонотович                    02.03.1988
5. Олимжон Насипов Абдихолидович                 12.11.1977

Top