14:30 / 23.06.2017
5665

Майкл Жорданнинг либоси қарийб 300 минг долларга сотилди

Америкалик афсонавий баскетболчи Майкл Жорданнинг либоси кимошди савдосида рекорд маблағ – 274 минг долларга сотилди. Жордан айнан шу либосда 1984 йилги Олимпия ўйинларининг Испания термасига қарши кечган финал баҳсида (96:65) ҳаракатланган, деб хабар бермоқда «Р-Спорт».

Жордан мусобақа якунига кўра энг яхши ўйинчи, деб топилган. 21 ёшли баскетболчи 1984 йилги Олимпия ўйинлари финалида 20 очко йиққан.

Ўйин либосини сотиш бўйича аввалги рекорд 173 минг долларни ташкил этган бўлиб, у ҳам айнан Жорданга тегишли бўлган.

Top