10:06 / 23.06.2017
5458

Марави шаҳрига уюштирилган ҳужум ташкилотчиларидан бири ҳалок бўлгани маълум қилинди

Фото: Reuters

Филиппин ҳарбийлари Марави шаҳрига жангарилар томондан уюштирилган ҳужум ташкилотчиларидан бири деб айтилаётган, Малайзия фуқароси Маҳмуд бин Аҳмаднинг ўлганини маълум қилишди. 

Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, террорчи 7 июндаёқ унга маҳаллий аҳоли томондан етказилган жароҳатлардан ўлган. Маравига ҳужум ташкилотчиларидан яна бири Умарҳаём Маут ҳам ўлдирилган деб ҳисобланмоқда.

Ҳарбийлар маълумотларига кўра, Маҳмуд бин Аҳмад ИШИДдан 30 млн песодан (600 минг доллар) кўпроқ маблағ олганликда гумон қилинмоқда. У бу пулларни шаҳарни қўлга олишда зарур бўладиган қурол ва ўқ-дориларни сотиб олишга сарфлаган.

Top