Спорт | 19:28 / 23.06.2017
15820
1 дақиқада ўқилади

Марко Симич «Пахтакор» билан 2,5 йиллик шартнома тузди

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бугун — 23 июнь куни бош мураббий Шота Арвеладзени ва жамоанинг янги футболчиси Марко Симични жамоатчиликка расман таништирди.

«Трибуна.uz» мухбири берган маълумотга кўра, «Ростов» клубидан трансфер қилинган бу черногориялик футболчи билан 2,5 йиллик шартнома тузилди, бу шартнома кейинчалик узайтирилиши мумкин. Ушбу марказий ҳимоячи янги клубида 55-рақамли футболкада тўп суради.

Симич «Ростов»га қадар Беларусь, Болгария, Сербия, Венгрия клубларида, шунингдек, Туркиянинг «Кейсериспор», Исроилнинг «Хапоэл Т-А» клубларида тўп сурган. Черногория миллий термасига 2013 йилда жалб қилинган ҳимоячи ҳозирга қадар 21 та учрашувда майдонга тушган. 

transfermartkt.de Марко Симичнинг трансфер қийматини 1,8 миллион евро этиб белгилаган.

Мавзуга оид