14:56 / 23.06.2017
12800

Рамазоннинг 28-кунида пойтахтнинг қатор масжидлари хатмонани якунлайди

23 июнь Муборак Рамазон ойининг 28-куни. Тошкент шаҳридаги бир неча жомеъ масжидда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

1. “Новза” жоме масжиди. (Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси 31-уй) Масжид имом-хатиби – Ҳамроқулов Жалолиддин.

2. “Тепа” жоме масжиди. (Манзил:Мирзо Улуғбек  тумани, Ф.Хўжаев маҳалласи, Тепамасжид  кўчаси 2а-уй) Масжид имом-хатиби-Орифзода Абдуллоҳ.

3. “Коҳ ота” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Коҳ ота кўчаси 105а-уй) Масжид имом-хатиби – Пирназаров Абдулҳаким.

4. “Фирдавс” масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи 21а-уй) Масжид имом-хатиби – Сатторов Баҳтиёр.

5. “Ҳофиз Кўҳакий” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, “Ҳофиз Кўҳакий” маҳалласи, Сағбон кўчаси, 61-уй) Масжид имом-хатиби – Тошпўлатов Абдурасул.

6. “Исматулла ҳожи” масжиди. (Олмазор тумани, “Истиқлол” маҳалласи, Тарих тор кўчаси 32-уй) Масжид имом-хатиби – Мирзакаримов Сайидғаффор.

7. “Чўлпон ота” жоме масжиди. (Кўҳна Чўпон ота маҳалласи 13-мавзе) Масжид имом-хатиби – Боймуродов Қувондиқ.

8. “Умар ибн Хаттоб” жоме масжиди. (Юнусобод тумани, А.Жомий махалласи, Боғиравон 2-тор кўчаси 14 уй) Масжид имом-хатиби – Даминов Мансур.

9. “Гўзал” жоме масжиди. (Манзил:Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Сокин кўча 50-уй) Масжид имом-хатиби – Тошанов Салоҳиддин.

Top