13:26 / 24.06.2017
17748

Эрон Масжид ул-Ҳаромда теракт содир этилмоқчи бўлганини қоралаб чиқди

Фото: life.ru

Эрон ҳукумати Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжид ул-Ҳаромда теракт содир этилмоқчи бўлганини қоралаб чиқди. Бу ҳақда Associated Press Эрон ТИВ баёнотига асосан хабар берди.

«Терроризм бутун дунё бўйлаб назоратсиз тарзда тарқалмоқда», - дейилади ТИВ баёнотида.

Аввалроқ Қатар Саудия Арабистонида амалга оширилмоқчи бўлган терактни қоралагани ҳақида хабар берилганди.

 

Top