19:32 / 24.06.2017
10021

ОАВ Мўсулда 200 дан камроқ жангари қолганини маълум қилди

Ироқнинг Мўсул шаҳрида ИШИДнинг бор-йўғи 200 дан камроқ жангариси қолди, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали.

Телеканалнинг Ироқ қўмондонлигидаги манбаларига кўра, айни вақтда жангарилар шаҳарнинг Эски шаҳар қисми марказидаги 500 квадрат метр жойни назорат қилмоқдалар ва бу ерда уларнинг сони 200 дан ошмайди. 

Маълум қилинишича, ироқлик ҳарбийлар жангарилар томондан вайрон қилинган Ан-Нури масжиди ёнида жойлашиб, ҳал қилувчи ҳужумга тайёрланмоқдалар. Улар Ийд ал-Фитр байрамига Мўсулни тўлиқ озод қилишмоқчи.

Top