Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 26 июнь, душанба куни Тошкентда метрополитен поездлари ва автобуслар қатнови эрталабки соат 4:00 дан иш бошлайди.
Бу Ҳайит намозини адо этадиган кишиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози 2017 йил 26 июнь, душанба куни эрталабки соат 05:05 да ўқилади.