00:10 / 25.06.2017
9069

Покистондаги ҳужумлар қурбонлари сони 85 кишига етди

Фото:AFP 2017 / STR

Покистонда учта портлаш ва жангарилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 кишига етди, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги. 

Аввалроқ 57 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Портлашлар 23 июнда Парачинор шаҳри савдо ҳудудида маҳаллий аҳоли ифторликка егуликлар харид қилаётганда содир этилган. Бунинг оқибатида 67 киши ҳалок бўлганди.

Шу куни Белужистон вилоятининг Кветта шаҳридаги полиция бошлиғи идораси ёнида яна бир портлаш юз берган. Бу портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, жангарилар Карачи шаҳрида полициячиларга ҳужум қилишган. Бу ҳужум оқибатида 4 полициячи ҳалок бўлган. 

Top