00:05 / 26.06.2017
6422

Ямандаги масжидда содир этилган отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP 2017 / Stringer

Яманнинг Амрон вилоятидаги масжидлардан бирида ҳайит намози ўқилаётган вақтда  ҳусийлар ўртасида отишма чиқди. Бунинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши яраланди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Амрон мамлакат пойтахти Санодан шимолда жойлашган. Воқеа вилоят ғарбидаги Шаҳар муниципалитетида юз берган.

Маълум қилинишича,  "Ансор Аллоҳ" айирмачилар ҳаракати жангчиларидан бири масжидда ҳаракат шиорларининг айтилиши оқибатида чиққан можарода бошқа жангчига ўқ узган. Отишма сабабчиси ўлдирилгандан кейин ҳам тўқнашув давом этган ва унинг оқибатида яна икки киши ҳалок бўлган ва 3 киши яраланган.

Яманда ҳукумат кучлари ва шиа айирмачилари – ҳусийлар ўртасидаги тўқнашувлар 2014 йилдан бери давом этиб келмоқда. БМТнинг ихтилофни тинчлик билан ҳал қилишга барча уринишлари натижа бермаяпти.

Top