11:35 / 26.06.2017
26230

Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди 

Дилмурод Набиев Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг расмий сайтида хабар берилди.

Айтилишича, Набиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3081-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Аввалроқ Ином Мажидов олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Top