10:56 / 26.06.2017
23511

Пойтахтда навбатдаги беҳаёлик "макони" фош этилди

2017 йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 14:00 ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, муқаддам судланган Марипов Вячеслав Зекирович (анкета маълумотлари ўзгартирилган) Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм пул эвазига фуқаро «Р» ва «К» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top