20:58 / 27.06.2017
6901

Андижонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халққа етказиш, янгиланиш, бунёдкорлик борасидаги ишларни кенг ёритишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг муносиб ҳиссалари бор. Андижонда 27 июнь куни  матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари  куни кенг нишонланди.

Ушбу сана олдидан бир қатор тадбирлар ўтказилди. Байрам арафасида ўқув юртлари ва жамоат ташкилотларида таниқли ёзувчи ва журналистлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, соҳа ходимлари ўртасида спортнинг теннис ва футбол тури бўйича мусобақалар ташкил этилди. 

27 июнь куни Андижон вилояти ҳокимлигида байрам муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Матбуотчиларни табриклаш учун сўз олган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев йиғилганларни қутлаб, ўз касбини сидқидилдан ардоқлаб келаётган бир гуруҳ журналист, матбаа ходимлари ва матбуот тарқатувчиларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқларини топширди.

Тадбирнинг иккинчи қисми матбуотчилар ёзилган тўкин дастурхон устида кечди. Соҳа ходимлари бир пиёла чой устида суҳбатлашиб ҳордиқ чиқардилар. Вилоятнинг таниқли санъаткорлари томонидан айтилган шўх қўшиқлар даврага файз киритди. 

 

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Top