08:48 / 27.06.2017
5316

Арабистон коалицияси бомбардимонлари оқибатида Яманда 9 киши ҳалок бўлди

Архив сурат / trend.az

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг бомбардимонлари оқибатида Яман марказидаги Мариб вилоятида камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Саудия Арабистони коалицияси самолётлари Ал-Мисайд туманидаги қишлоқ аҳолисининг уйларига бир нечта зарба бериши оқибатида 9 нафар фуқаро, жумладан 2 аёл ҳалок бўлди", деб маълум қилди яманлик амалдор. Маълум қилинишича, яна 4 киши жароҳат олган.

Маҳаллий аҳоли ахборот агентлигига авиаҳужум қайд қилинган видеоёзув нусхасини тақдим қилди.

Бомбардимонга учраган туман Яман пойтахти Санодан 173 км узоқликда жойлашган. Ахборот агентлигининг таъкидлашича, ушбу ҳудуд Сарвах округи ҳусийлари томонидан ушлаб турилибди. 

Top