17:34 / 27.06.2017
35475

Хитойлик ота бемор қизалоғи қабрда қийналмаслиги учун у билан қабристонда ўйнамоқда (фото)

Хитойлик фермер Жан Лингнинг қизи оғир дардга чалинди.

Сичеан вилоятида яшовчи фермернинг фарзандига гемоглабин етишмовчилиги сабаб қон айланишидаги муаммо ташхиси қўйилган. Докторлар уни қутқариб қолиш имконсиз эканини айтишган.

Daily Mail нашрининг ёзишича, оила қизалоқнинг даволаниши учун 15 минг доллар пул сарфлаган, лекин қишлоқ жойда яшагани учун ҳеч кимдан пул ололмайди ва ортиқ ишлатадиган пули йўқ. Шу сабаб тақдирга тан берган ота қизи билан ҳар куни у учун қазилган қабрда ўйнамоқда. Болакай шу тариқа ўзи дафн қилинадиган жойга ўрганади деб ўйламоқда ота.

Хитойлик киши бундай ҳаракати билан омманинг эътиборини тортиш ва фарзандига ёрдам бериш учун ҳаракат қилаётган бўлиши ҳам мумкин.

Top